Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎП ЙИЛЛИК ОРЗУЛАР УШАЛДИ

×

 2022-05-19 21:35:59    93

PDF юклаш
Чоп этиш



- Бир неча йиллик орзуларим ушалди. Бир кун келиб менинг шундай чиройли уйим бўлишини тасаввур ҳам қилолмаганман. Оиламизга янги уй қуриб беришди. Бунинг учун бизларни эътибордан четда қолдирмаган давлатимиз раҳбарига ҳамда туманимиздаги сектор раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Юракдан, самимий айтилган бу сўзлар 2-сектор ҳудудидаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ферузахон Фозиловага тегишли.

Дарҳақиқат, ватан ичра кичкина бир ватан қилиш учун бир нечта инсонлар йиллар давомида машаққатли меҳнат эвазига эришади. Ферузахон ҳам фарзандлари билан меҳнатдан қочмайди, аммо топгани қора қозондан ортмайди. Боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ушбу оила уй-жойга эҳтиёжманд эди.

Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати натижасида Қўштепа туманидаги сектор раҳбарларининг ташаббуси билан саховатпеша хомийлар томонидан ушбу оиланинг уйи янгидан замонавий кўринишда қуриб берилди.



Бугун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида янгитдан қуриб битказилган уй ўз эгаларига топширилди.

Хонадон эгаларинг эса қувончи чексиз, қалбларидаги шукроналик туйғуси кўзларида акс этди. Маҳалла оқсоқоллари ҳам дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги, миллатимизга хос бўлган меҳр-оқибатлилик, эзгу ишлар бардавом бўлиши учун ният қилишди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram