Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎРТА-ЎҚЧИЛИК БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

×

 2022-05-19 19:27:50    86

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўрта-ўқчи маҳалла фуқоролар йиғини ҳудудида жойлашган 32-сонли мактабагча таълим ташкилотига қўшимча 90 ўринли бино қурилиб, бугун фойдаланишга топширилди.




Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, шунингдек, МТБнинг масъуллари иштирок этдилар.

1989 йилда қурилган 32-сонли мактабгача таълим ташкилоти 140 ўринли бўлиб, 8 та гуруҳда 210 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Шунингдек, 2021 йил сентябрь ойида 2 та “Бошланғич мактабга тайёрлов” гуруҳлари ташкилланиб, ҳудуддаги 60 нафар 6-7 ёшли болалар ҳам қамраб олинди.

Фарғона вилоти ҳокимининг 2021 йил 25-январь кунги 34-Ф сонли Фармойишига асосан ушбу таълим ташкилотига қўшимча енгил типдаги 90 ўринли бино қурилди. Ушбу бинога Ўқчи ва Ўрта-ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 90 нафар болалар қамраб олинди. Эндиликда таълим ташкилотидаги болалар қамрови 360 нафарга етказилди.




Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши болажонлар учун ажойиб туҳфа бўлди. Бугунги тадбирда кичкинтойлар севинчдан яйрадилар. Улар меҳмонларга ўзлари ёд олган шеър ва қўшиқларини ҳамда гўзал рақсларини ижро этиб беришди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram