Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-05-18 09:04:37    84

PDF юклаш
Чоп этиш




Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Унифорум плюс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.


Туман раҳбари Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Лангар шифохонасида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



“Катта Фарғона канали”нинг Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмидаги аҳоли фойдаланишида бўлган кўприкни янгидан замонавий кўринишда қайта қуриш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишган туман ҳокими пудратчи ташкилот раҳбарига янгидан қурилаётган кўприкни белгиланган меъёрлар асосида сифатли қуриш ҳамда муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.



Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 40 нафардан зиёд фуқаролар моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан маъсулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари мутасадди раҳбарлар билан биргаликда туманда пиллачилик соҳасини ривожлантириш ҳамда хонадонларда ипак қурти боқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пилла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда зараркунанда хашоратларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Бахт Пахтакор Гармдон” ММТП ҳудудида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram