Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-05-17 16:56:20    108

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Эшонгузар маҳалласида жорий йил 11 май куни содир этилган қотиллик жинояти Фарғона вилояти прокурори Б.Исмолов, вилоят ИИБ бошлиғи М.Жўраев ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

 Бўлиб ўтган муҳокама туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинининг масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилди. 




Тадбирда жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар тилга олиниб, келгусида шунга ўхшаш ҳолатларнинг содир этилишини олдини олиш, бу борада маҳалла ва тегишли ташкилот вакиллари ҳушёрлигини ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муносабатини, жисмонан ва маънан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни қонунларга итоат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram