Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ОНАЛАРГА_ЭҲТИРОМ

×

 2022-05-16 16:11:36    94

PDF юклаш
Чоп этиш



Дунёдаги энг муқаддас зот ҳисобланган оналарга эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш, эъзозлаш мақсадида ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги бугунги тадбир Қўштепа туманидаги Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир неча йил “Саллох” фермер хўжалигида раҳбарлик қилган, меҳнат фахрийси Олимахон ая Охунованинг хонадонида бўлиб ўтди.




“Онажоним сизга эҳтиром!” деб номланган тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Достонбек Ғаниев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси “Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси” Давлатхон Юсупова шунингдек, маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчи ёшлар, мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари иштирок этдилар.



Тадбирни туман ҳокими Илёсбек Новиков очиб, барча иштирокчиларни Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозаровнинг ташаббуси билан бу йил иккинчи маротаба ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали билан муборакбод этди. Умрини меҳнатда ўтказган, юртимиз равнақи йўлида самарали ва фидокорона меҳнат қилган, айни кунларда фарзандлар ва невара- чеваралар ардоғида қарилик гаштини суриб яшаётган Олимахон Охуновани самимий қутлаб, унга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.



Бугун барча эзгу тилаклар, дилдаги энг ширин сўзлар онажонларимиз учун айтилди. Олимахон ая Охуновага эса алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Файзли хонадонга жам бўлган фарзандлар онажонига гулдаста тутқазар эканлар, тўлқинланиб, хаяжон ила дил изхорларини ҳам айтдилар.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари онажонларни мадҳ этувчи қўшиқлар куйлаб, ўзлари севган рақсларини ижро этишди. Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари иштирокида уч авлод учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Олимахон Охунова ёшларга босиб ўтган мазмунли ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб берди. Самимий эътироф, алоҳида эътибор, байрамона йўқлов учун миннатдорчилик билдириб, юрт тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуога қўл очди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram