Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-05-11 20:28:45    102

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Катта болтакўл маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари 6-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклар фаолияти билан танишди. Шунингдек, туман ҳокими таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Пахтакор” қишлоқ врачлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 17-сонли мактабгача таълим ташкилотида қамров сонини ошириш мақсадида қўшимча бино қурилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари туман ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ҳамда йўл ёқаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. 



Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда иштимоий ҳимояга мухтож ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори асосида маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган ёшлар етакчиси лавозими уюшмаган ёшлар билан ишлашда алоҳида қулайликлар яратиб берди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида “Ёшлар дафтари” орқали мингдан зиёд ёшларни бандлиги таъминланди. Тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан имтиёзлар берилди. Туман раҳбари бугунги кунда “Ёшлар дафтари”да турган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда соя экини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram