Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ

×

 2022-05-07 21:10:21    85

PDF юклаш
Чоп этиш



КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН?

Ушбу саволга Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қўштепа тумани бўлими бошлиғи Ш.Султонов жавоб беради:

Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

1) ➖ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

2) ➖узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

3) ➖ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

4) ➖муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

5) ➖ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,

Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram