Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2022-05-07 20:53:17    298

PDF юклаш
Чоп этиш



9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қўштепа туманида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, қадрлаш кечалари бўлиб ўтди.

Ана шундай тадбирлардан бири 49-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. “Хотира бор экан тирикдир миллат” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда сана муносабати билан ташкилланган “Деворий газеталар” танлови ғолиблари аниқланиб, улар мактаб маъмурияти томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан шеър ва қўшиқлар ижро этилди.



Ҳудди шундай тадбирлар тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ташкил этилди. Хусусан, 22-МТТда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди ватанни” тадбири ўтказилди. 




3-ДМТТнинг мажбурий бир йиллик гуруҳи болалари меҳнат фахрийларининг хонадонида бўлиб, уларни байрам билан табриклашди.



26-МТТ тарбияланувчилари ҳам фахрийларнинг хонадонига ташриф буюрдилар. Улар 92 ёшли Робахон онадан миллий дўппи тикиш сирларини ўрганишди.



32-ДМТТнинг болажонлари ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини муносиб нишонлашди. Муассасанинг “Эркатой”, “Юлдузча”, “Қалдирғоч” ҳамда “Ширинтой” гуруҳи болажонлари ва тарбиячилари меҳнат фахрийларнинг ҳолидан хабар олишди.



8-мактабгача таълим ташкилотида ҳам байрам тадбири ташкил этилиб, тадбирга меҳнат фахрийлари таклиф этилди. Тадбир давомида болажонлар иштирокида мусиқий байрам дастури намойиш этилди. 



Туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳам ушбу тадбирларда китоб кўргазмалари билан қатнашдилар.



Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Дилрабо Узақова ҳам ушбу улуғ айём муносабати билан фронт ортида кунларни тунларга улаб меҳнат қилган, бугун орамизда бўлмаган инсонларни хотирлади. Ҳудуддаги меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюрди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram