Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИРА-АБАДИЙ, ҚАДР-МУҚАДДАС! (ФОТО)

×

 2022-05-07 14:48:51    86

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди

 Қўштепа туманида бу йил ҳам “Хотира ва қадрлаш куни” байрамига пухта тайёргарлик кўрилди. Бугунги дориломон кунлар учун жанггоҳларда матонат кўрсатган, фронт ортида кунларни тунларга улаб меҳнат қилган, бугун орамизда бўлмаган инсонлар хотирланди, уларнинг оилаларидан хабар олиниб, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшлар вакилларининг ташрифлари уюштирилди. Шунингдек, фронторти фахрийлари ҳолидан ҳам хабар олинди. Уларга туман ҳокимининг ташаккурномалари ва байрам совғалари топширилди. Маҳаллаларда, ташкилот ва ўқув муассасаларида меҳнат фахрийлари иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, қадрлаш кечалари юқори савияда ташкил қилинди.








Бугун Хотира майдонида байрамнинг асосий тантаналари бўлиб ўтди. Бу ерда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, фронторти ва меҳнат фахрийлари, афғон уруши иштирокчилари, Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган тумандошларимиз ҳамда ёшлар вакиллари ҳозир бўлдилар.



Тадбирни дастлаб, туман ҳокими Илёсбек Новиков табрик сўзи билан бошлади. Урушда қатнашган қўштепалик қаҳрамонлар, улар кўрсатган жасоратлари яъна бир бор тилга олинди.

Дарҳақиқат, иккинчи жаҳон урушида бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, сафимизда юрган кексаларимизни эъзозлаш ва қадрлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. 







Тадбир давомида Хотира майдонидаги ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйилди. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳамюртларимиз хотирланиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.





Шундан сўнг туман Маданият бўлими ходимлари, мактаб ўқувчилари ва боғчаларнинг тарбияланувчилари иштирокида мусиқий дастур намойиш этилди.

Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари туманимиздаги барча маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram