Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-05-05 21:48:57    109

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нарх-наволари барқарорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганди. Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман ҳокими 5-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишиб, битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

22-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлган туман раҳбари томонидан муассасада тарбияланаётган болаларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга муассаса тарбияланувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман ҳудудида жойлашган саноат корхоналар ҳамда йўл ёқаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишган сектор раҳбари масъул раҳбарларга ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда зараркунанда хашоратларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларини бажарилиши ҳамда зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram