Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ЎҚУВ_СЕМИНАР
2022-02-21 18:55:56 132
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда барча йўналишлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари учун “Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида”, шунингдек, “Очиқ электрон танлов”да иштирок этиш истагида бўлганлар учун ўқув семинар ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда бош мутахассилар ҳамда тегишли идроларнинг раҳбарлари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилганлар ҳамда барча йўналишлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари иштирок этишди.
Семинар давомида малакали тренерконсультантларнинг “Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида, шунингдек, очиқ электрон танловда иштирок этиш тартиби бўйича” маърузалари тингланди ва батафсил тушунчалар берилди.