Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФОТОРЕПОРТАЖ: ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМИ КУНУ ТУН ХИЗМАТДА

×

 2022-02-21 17:11:13    169

PDF юклаш
Чоп этиш



Шифокорлик – машаққатли ва шарафли касб. Чунки уларнинг елкасидаги масъулият жуда ҳам залворли. Инсон саломатлигини муҳофаза қилувчи, унинг умрига умр, соғлигига соғлик қўшувчи оқ халатли шифокорларнинг беминнат хизмати таҳсинга сазовордир. Бу борада шошилинч тиббий ёрдам ходимларининг ўрни бўлак. Уларнинг олдида туну кун шифохонадаги беморлар осойишталигини таъминлаш, шошилинч равишда олиб келинганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, шифохонада даволанаётган ҳар бир беморни кунлик текширувдан ўтказиш, турли муолажалар, кунлик жарроҳлик амалиётлари, оғир аҳволдаги беморларга ёрдам бериш ва бошқа бир қатор масъулиятли вазифалар туради. Бугун биз шундай машаққатли ва шарафли вазифада меҳнат қилаётган Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлими ходимларининг иш фаолиятидан қисқача фоторепортаж тайёрлашга ҳаракат қилдик.






Шошилинч тиббий ёрдам – ўз номи билан кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамдир. Бундай вазиятда ҳатто сониялар муҳим рол ўйнайди. Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморга қанча эрта тиббий ёрдам кўрсатилса, бир жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш эҳтимоли катта бўлади.

Бу бўлимга шошилинч ёрдам кўрсатиладиган беморлар олиб келинади. Уларнинг ҳар бири шифокорлардан нажот ва шифо истаб келишади.






Халқ хизматига камарбаста шифокорлар тўсатдан пайдо бўлган касалликлар, сурункали касалликларнинг кескинлашиши, бахтсиз ҳодисалар, майиб бўлишлар ва заҳарланишлар... қўйингки, мураккаб аҳволга тушганлар учун куну тун тиббий ёрдам кўрсатишга доимо шай туришади.

Шошилинч тиббий ёрдам бўлими 2000 йилдан буён фаолият олиб боради. 30 ўринга мўлжалланган. Бўлимдаги шифокорларнинг 4 нафари олий тоифали жарроҳ. Улар 50 йиллик тажрибага эга Олтинбой Метинов, Сойибжон Турсунов, Мўминжон Аҳмадалиев ва Асилжон Умаровлардир. Шунингдек, шифокорлар Абдубанноб Маъмуров, Бахтиёржон Умарчаев, Маъруфжон Муродовлар ҳам ўз касбининг фидойиларидир. 

Бундан ташқари бўлимда 105 нафар ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлар ҳам фаолият олиб боришади.

Ўтган 2021 йил мобайнида бўлимда 2500 нафар бемор даволанади. Шулардан 900 нафарига жарроҳлик амалиётлари бажарилди.







– Сўнги йилларда бўлимимиз фаолиятида кескин ўзгаришлар кузатилди, – дейди шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Сойибжон Турсунов. – Шифокорлар ҳамда беморларга жуда кўп қулайликлар яратилди. Шароитлар бўлганидан кейин аҳолига ёруғ юз билан сифатли хизмат кўрсата оляпмиз. Бўлимимизда замон талабларига монанд хизмат йўлга қўйилган. Замонавий тиббий аппаратуралар билан жиҳозланган. Албатта бундан кўзланган мақсад, аҳолига сифатли ва беминнат тиббий хизмат кўрсатишдир.






Шошилинч тиббий ёрдам бўлимида куну тун хизматда бўлган шифокорлар беморларга биринчи ёрдам кўрсатишга ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳамиша шай. Беморлар эса ўз халоскорларидан бениҳоя миннатдор.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram