Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2022-02-16 08:31:25    147

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туман электр таъминоти корхонаси ўз истеъмолчиларига 10 дона 110/35/10 кВ кучланишли подстанциялар, 1332 км 0,4-6-10 кВ электр узатиш линиялари ва 427 дона трансформатор пунктлари орқали электр энергияси етказиб беради.

2021 йилда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Ўтган 2021 йилда умумий ҳисобда туманда 18 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ва 63.8 км узунликда янги электр узатиш тармоқлари қуриб ишга туширилди.





Будан ташқари туман ҳокимлиги томонидан “Очиқ бюджет” тамойили асосида Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги ТП-155 ва ТП-157 ларга қўшимча 2 дона қуввати 250 кВА бўлган КТПС русумидаги трансформатор пунктлари учун маблағ ажратилиб, мазкур трансформаторлар ўтган йилнинг ноябр ойида ишга туширилди.

Қолаверса, корхона тасарруфидаги 51 та трансформатор пункти ва 122 км 0.4-10 кВ кучланишли электр узатиш линиялари мукаммал таъмирланди.

Тумандаги 41 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ва 1700 дан зиёд улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси ҳисобини назорат қилишни автоматлаштирилган тизимига мос келувчи замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Мазкур тадбирлар натижасида 8755 та аҳоли ва 89 нафар улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланди.



2022 йил давомида аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини яхшилаш мақсадида 18 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатиш, 69.4 км электр узатиш линияларини янгилаш дастури тасдиқланган. Ҳозирда Ўқчи, Қумтепа, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram