Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРАФШОНДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАГА ЯНГИ УЙ ҚУРИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2022-02-11 20:13:52    118

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги “Нурафшон” маҳалласида ўзига хос одат бор. Маҳалладаги ёшлар нуронийлар билан маслаҳатлашиб ҳар йили маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб боришади. Қолаверса ночор ва кўмакка муҳтож оилаларга ҳам хомийлик йўли билан ёрдам беришади.

Маҳалладагилар Оғалиқ кўчаси, 33-уйда истиқомат қилувчи кам таъминланган Махбубхон Ахмедовага хомийларни жалб қилган ҳолда ҳашар йўли билан уй-жой қуриб бермоқдалар.

Айни кунларда 20 нафардан зиёд ёшлар бўш вақтларидан самарали фойдаланиб ушбу ҳашарда фаол иштирок этишмоқда.

Маҳалла фаоли Шавкатжон Хомидовнинг таъкидлашича, ушбу хонадонга қўшимча ҳаммом қуриб бериш ҳамда томорқадан самарали фойдаланишлари учун томорқаларига интенсив олма кўчатларини ҳам ҳомийлик ёрдами эвазига ҳашар йўли билан экиб берилар экан.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram