Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-31 19:47:20    124

PDF юклаш
Чоп этиш



 

Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг (видеоконференцалоқа шаклида) бўлиб ўтган қўшма сессиясида тумандаги масъуллар билан бирга иштирок этди.



Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Тадбиркорлар уйи”да туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманда фаолият кўрсатиб келаётган 16 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.



Лойсон ва Деҳқонбод маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 22-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.



46-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Лойсон” қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Тадбиркор М.Қодирова томонидан Лойсон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.



Аҳолини иш билан банд қилиш, доимий даромадга эга бўлишларига кўмаклашиш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан жорий этилган ижара асосида аҳолига ер майдонлари ажратишда қулайликлар яратиш юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга туман захирасига олинган ер майдонларини “E-IJARA” электрон танловларига жойлаштиришда белгиланган тартиб асосида амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram