Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-29 19:51:07    102

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун туман ҳокимлигида вилоят ҳокимлиги ҳамда юқори турувчи органларга бўлган такрорий мурожаатларда кўтарилган муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида бевосита фуқаролар иштирокида қабул ўтказди. Туман ҳокими томонидан ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Катта болтакўл, Ватан ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Тадбиркор Хасанбой Турсунов томонидан Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган паррандачилик фермаси фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.



Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 37-умумтаълим мактабида сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш ҳамда жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан якка тартибда ишлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Тадбиркор Хомиджон Норузақов томонидан Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тиббий хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда ҳудуддаги бўш бинода Хикматилло Асқаров томонидан маиший хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш бўйича олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман ҳокими тадбиркорларга қурилиш таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.

Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва 1-сектор ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram