Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-01-29 19:24:10    103

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Маданият маркази”да маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашишлари учун ўқув амалий семинар ўтказилди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар. 





Семинарни туман ҳокими очиб, Президентимизнинг ташаббуси билан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича жорий этилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятида бугунги тадбир муҳим аҳамият касб этишини такидлаб ўтди.





Тадбир давомида ҳунарманд ва тадбиркорлар ўзларининг маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этдилар. Шунингдек, ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг  юздан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этишиб, ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.



Меҳнат ярмаркаси давомида 20 нафарга яқин фуқароларга ишга жойлаштириш буйича йулланма берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram