Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАРНИНГ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ

×

 2022-01-28 11:11:38    103

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълум Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 16 мартдаги ЎРҚ 611 сонли қонунининг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтиришда шаҳар ва туман ҳокимликларининг ўрни каттадир.

Шаҳар ва туман ҳокимликларининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат? Мазкур қонуннинг 16-моддасига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузади, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда ушбу пунктларнинг тўлиқ рўйхати тузилишини, маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва хонадонларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлаши, жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлаши, рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этиши, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш доирасидаги ишларни бажаришга жалб этиладиган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли мебел ҳамда алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик хоналар, шунингдек зарур транспорт воситалари берилишини таъминлаш, рўйхатга олиш варақларини ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини вақтинча сақлаш учун қўриқланадиган хоналар ажратиш юзасидан чоралар кўриш, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этиши каби ваколатларга эгадир.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram