Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2021-12-30 20:16:48    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун 30 декабр куни ижтимоий тармоқлар орқали “Кўча торайиб, пиёдалар учун ҳам, ҳайдовчилар учун ҳам хавфли ҳолга келган” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Сармозор МФЙ ва Баланд масжид МФЙ чегарасидаги Роватариқ кўчасида кўча чироқлари йўқ. Кечқурун юриш хавфли. Умуман, кўча торайиб одамлар йўлга чиқиб кетган. 3 километр йўлни кенгайтириб, пиёдалар ва машиналар бемалол юрадиган қилиб берилса, асфальт ётқизилса, аҳоли миннатдор бўлар эдик” – дея шикоят қилинган.

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг тегишли моддаларига асосан жойига бориб ўрганиб чиқилди.

 Ўрганиш жараёнида маҳалла фаолларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 25-ноябр кунги ПҚ-4898-сонли қарори қабул қилинганлиги, қарорда Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан ортда қолаётган 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг инфратузилмаларини ривожлантириш кўзда тутилган бўлиб, бунга 15 млн. 750 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилганлиги, ҳозирда ушбу ишларни бажариш учун йўл харитаси ишлаб чиқилганлиги, ушбу дастурга асосан Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик суви таъминоти, электр энергияси таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда бошқа инфраструктура обектларини яхшилаш кўзда тутилганлиги тушунтирилди.

Фуқаролар тушунтириш ишларидан қониқиш ҳосил қилганликларини ҳамда эътирозлари йўқлигини маълум қилдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram