Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2021-12-22 09:54:14    113

PDF юклаш
Чоп этиш


Кун тарихи: энергетиклар байрами нима учун 22 декабрда нишонланади?

22 декабрь – энг қисқа кун ва энг узун тун. Шу куни сайёрамизнинг бош энергетиги – қуёш бизга энг кам ёруғлик ва иссиқлик улашади.

Энергия истеъмоли энг кўп бўладиган бу кунда айрим МДҲ мамлакатларида энергетика соҳаси ходимлари касб байрамини нишонлайди. 22 декабрь Украина, Беларусь, Қирғизистон, Россия, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам энергетиклар байрами, деб эълон қилинган.

Албатта энергетиклар касб байрами атайин энг қисқа кун бўладиган санага мосланган эмас. Авваллари бу кун декабрнинг учинчи якшанбасига тўғри келар эди. Қозоғистонда ҳозир ҳам шундай. Бироқ 1980 йилда сана таъсис этилган қарорда байрам кунига белгиланган. Шу сабабли мазкур сана айнан 22 декабрь сифатида белгиланган. Бунинг тарихи эса 1920 йилнинг декабрида GEOLRO режаси қабул қилингани билан боғлиқдир.