Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОДАМЛАР БУГУНГИ КУНИДАН РОЗИ БЎЛИБ ЯШАШСИН

×

 2021-12-21 16:46:40    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида бўлгани сингари жорий йилда Қўштепа туманида ҳам кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Маҳаллаларда энг носоз ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилди, аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлашга, шунингдек, томорқаларини суғоришларига алоҳида эътибор қаратилди.


Туманимизнинг энг олис қишлоқлари ҳам эътибор марказида. Одамларнинг тинч ва фаровон, бугунги кунидан рози бўлиб яшаши учун амалий ҳаракат қизғин олиб бориляпти. Хусусан, Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 дона тик артизан ичимлик суви қудуғи, Шаҳартепа ва Қўрғонача маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 1 донадан суғориш қудуғи ўрнатилди. Шунингдек, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида 1 дона суғориш қудуғи таъмирланди.

Бугун туман ҳокими И.Новиков ушбу маҳаллаларда бўлиб, лойиҳалар доирасида олиб борилган ишлар билан танишди.


Дарҳақиқат, қўштепаликларни ҳурсанд қиладиган лойиҳалар ҳали бисёр ва бундай лойиҳалар келгуси йилда ҳам яна амалга оширилади. Зеро, одамлар бугунги кунидан рози бўлиб яшашсин.