Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБEКИСТОНДА ИЛК БОР АҲОЛИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2021-12-09 15:42:01    92

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ҳали бирор марта бундай ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмаган, сўнгги бор собиқ иттифоқ даврида, аниқроғи, 1989 йилда ўтказилган эди. Ҳолбуки, халқаро тажрибадан маълум, кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ўтказилиши анъанага айланган. Республикамизда ҳам энди ана шундай муҳим жараён йўлга қўйилади.

Хўш, аҳолини рўйхатга олиш тадбири ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради?

Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш меҳнат ва уй-жой бозорларини ўрганиш ва режалаштириш, республика бюджетини тузиш, транспорт сиёсатини юритиш, электренергетика, ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, тил ва диний сиёсат масалаларида жуда муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, қайси соҳада бўлмасин, ҳатто, келажакни башорат қилиш зарур бўлган ҳолларда ҳам, аҳолини рўйхатга олиш натижаларисиз иш тутиб бўлмайди.

Иккинчидан, ундан аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичлар (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари)ни ҳисоблашда фойдаланилади.

Учинчидан, аҳоли рўйхати республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ҳамда оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.

Тўртинчидан, мазкур маълумот аҳоли пунктлари инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бундай маълумотлар илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун ҳам зарур. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram