Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КОРРУПЦИЯ – РИВОЖЛАНИШИМИЗГА ТЎСИҚ”

×

 2021-12-09 11:03:31    91

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугунги кунда жамиятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир. Мамлактимизда ушбу иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси А.Эргашев иштирокида ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида ҳам коррупция мавзусига эътибор қаратилди.

“Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда МИБ Қўштепа туман бўлими биносида бюро ходимлари ва Қўштепа туман ИИБ ТБ ходимлари иштирок этишди.



Тадбирда жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси А.Эргашев коррупция жуда оғир жиноят эканлигини, давлат органлари ходимларини бундай жиноятларга қўл уриши ёмон оқибатларга олиб келишини айтиб, коррупцияга қарши курашиш борасида уларни фаол бўлишга чақирди.

Хулоса шуки, бугун замоннинг ўзи ҳар бир фуқарони коррупцияга қарши курашда фаол бўлишга чорламоқда. Негаки, коррупция давлатни емиради, жамиятни инқирозга, шахсни эса маънавий қашшоқликка етаклайди. Коррупцияни енгмай туриб олдимизга қўйган буюк мақсадларга эришиб бўлмайди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram