Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯ ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИНИНГ ТАМАЛ ТОШИ

×

 2021-11-29 20:14:40    641

PDF юклаш
Чоп этиш





Конституция қонун ижодкорлигининг тамал тоши ва қонунларнинг устуни десак муболаға бўлмайди. “Конституция сўзи – лотинча “Constitution” сўзидан олинган бўлиб, тузилиш, тузук деган маъноларни англатади”[1].

  Ўзбекистон давлатчилиги тарихида асосий қонун 4 марта қабул қилинган. Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат тузилиши, шакли, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколатлари ва тузиш тартиби, суд тизими ва бошқа етакчи муносабатларни тартибга солишда муҳим рол ўйнайди.

  Ўзбекистонда мустақиллик учун кураш ҳаракатлари баробарида ўз конституциясини яратиш ишларига киришилган. 1990 йилда биринчи Президентимиз ташаббуси билан асосий қомусимизнинг яратиш ғояси илгари сурилган ва Конституция лойиҳасини тузиш учун комиссия тузилган. 2 йил давомида олиб борилган ҳаракатлар ва изланишлар натижасида 1992 йил 8 декабрда 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.

  Конституциямизнинг муқаддимасида “Ўзбекистон халқи:

инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,

ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,

ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,

демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб,

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда,

республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб,

инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб,

фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида,

ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади” деб белгилаб қўйилган.

  Жумладан, Конституцияда давлат шаклига ҳам алоҳида урғу берилиб, 1-моддада “Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади” деб белгиланган.

  Шунингдек, Конституцияда давлат бошқарув шакли, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларни шакллантириш тартиби ва ваколатлари, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, суд тизими, Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби каби муносабатларни тартибга солишда асосий қонун бўлишни ўзида намоён қилган.

Бош қомусимизнинг асосий ўзига хос жиҳатларидан бири Конституцияда белгиланган нормаларнинг императив ҳарактерга эга эканлигидир. Бунда қабул қилинган нормалар ўзгармас ва қатъий ҳисобланади.

  Бундан ташқари, маҳаллаларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги, виждон эркинлиги кафолатланиши ва бошқа ҳуқуқларни Конституциянинг ўзига хос жиҳатлар сафига киритиш мумкин.

  Мустақиллик йилларида Конституциямизни янада такомиллаштириш мақсадида унга 16 марта тузатиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

  Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир давлат ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Конституциясига асосан қабул қилади ва унга мувофиқлаштириб бориб, давлат ва жамиятдаги ўзаро ижтимоий муносабатлар тартибга солинишида Конституция асосий омил бўлиб хизмат қилади.

А.Мадаминов,

Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари,

  С.Холиқов,

Фарғона вилоят судининг Архив мудири.

[1] Constition.uz сайти Конституциямизнинг яратилиши тарихи мақоласи





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram