Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

×

 2021-11-19 20:49:20    92

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ туманидаги Марказий Маданият уйида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Беш муҳим ташаббус” доирасида ўтказилган кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазирлигининг “Бешта ташаббус – санъат билан”, “Бешта ташаббус – спорт билан” ҳамда “Бешта ташаббус – ахборот-технологиялари билан” йўналишларида ўтказилган танловларда ғолиб бўлган мактаблар жамоаларининг 340 нафардан зиёд ўқувчи ва ўқитувчилар муносиб рағбатлантирилди.

Ғолиблар орасида Қўштепа туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ташкил топган “Гулғунча” тўгарагининг хор жамоаси, бадиий раҳбари Халқ таълими аълочиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Шукурулло Акбаров, 15-умумий ўрта таълим мактабининг Баскетболчи қизлар жамоаси ва 7-умумий ўрта таълим мактабининг Баскетболчи йигитлар жамоаларининг борлиги қувонарлидир.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram