Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-04 20:28:02    119

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 33-умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



6-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида туман миқиёсида мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов, туман ҳокими И.Новиков ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган мевали ва манзарали дарахтлар экиш юзасидан семинар ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Холиқов ва туман ҳокими томонидан масъул раҳбарлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида ўзларининг ҳудудларида тизимли иш ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Сардоба кўза пласт” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туман ҳокими томонидан Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга ушбу қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан дала шароитида йиғилиш ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида кузги шудгор ишларида иштирок этувчи техникалар ҳамда механизаторлар учун кўчма дам олиш хоналарини мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман раҳбари масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram