Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ — УЗОҚ МУДДАТЛИ ВА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ЖАРАЁНДИР

×

 2021-11-04 09:46:20    112

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015-йил 10-июндаги “2020-йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш” борасидаги дастури доирасида аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5655-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сонли “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.           

Мазкур ҳужжатларга асосан республикамизда 2023-йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олиш компанияси узоқ муддатли ва кенг қамровли жараёндир. Унда аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилиши, ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, миллати, оилавий аҳволи, маълумоти, фуқаролиги, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, уй-жой фонди ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олишни ўз ичига олган.

Аҳолини рўйхатга олиш келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилади.

Қарорда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023-йил         1-25-ноябр кунлари ўтказилади.

1 – 5-ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);

6 – 10-ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);

11 – 22-ноябр кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);

23 – 25-ноябр кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).

 Ҳукумат қарори мазмун-моҳияти ва мақсадини кенг тарғиб қилиш ва режалаштирилган ишларни тизимли амалга оширишда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, жойлардаги статистика бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

  Мамлакатимизда ўтказилаётган аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбирида барча юртдошларимиз фаоллик кўрсатадилар деган умиддамиз.

  Қўштепа тумани статистика бўлими.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram