Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-29 19:39:06    93

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 28-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


27-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилиб, масъул раҳбарларга қурилиш ишларида йўл қўйилган камчиликларни қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 87-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлган туман раҳбари муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Сектор раҳбари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 10 нафар фуқаролар 12 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.


Тадбиркор Д.Мадиёров томонидан Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган мебел ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрь кунги “Оила инситутини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самардорлигини ошириш мақсадида Ёшлар марказида ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан оилавий ажримларга сабаб бўлаётган омилларни чуқур ўрганиш ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан якка тартибда ишлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram