Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК!

×

 2021-10-29 10:38:45    154

PDF юклаш
Чоп этиш



Маълумотларга кўра, Россия ва Қозоғистон Республикаси ҳудудларидан совуқ ҳаво оқимлари кириб келмоқда. Бундай вазиятларда кўплаб тадбирлар ўтказилишига қарамасдан ёнғинлар, кўнгилсиз ҳодисалар сони ошиши кузатилади. 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ва ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида 134 та ҳолат содир бўлган. Мазкур ҳолатларнинг 39 таси фавқулодда вазият сифатида баҳоланган. Ушбу кўнгилсиз ҳолатларда 77 киши ҳаётдан кўз юмган, 58 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Шунингдек, 2021 йилнинг 8 ойида республикада 6691 та ёнғин содир бўлган, 97 киши оламдан ўтган ва 159 нафар шахс жароҳатланган. Ёнғинларнинг сабаблари таҳлил қилинганда уларнинг 31 фоизи электр ускуналар носозлиги, 28 фоизи очиқ оловдан фойдаланиш, 22 фоизи иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш, 10 фоизи болалар шўхлиги оқибатида юз берган. Қиш мавсумида юз берган ёнғинларнинг ҳар учтадан биттаси айнан иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш ёки носоз мосламалардан фойдаланиш оқибатида юз берган.

Шунингдек, куз-қиш мавсуми бошланиши билан юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида дахлдор идоралар: “Ҳудудгазтаъминот” ҳамда энергия таъминоти идоралари билан биргаликда 529 та ишчи гуруҳлар, 204 та таъмирлаш-тиклаш отрядлари ташкил этилган.

Биз ФВВ ходимлари аҳолини хонадонларда газдан фойдаланишда эътиборли бўлишга, носоз электр иситиш мосламаларидан фойдаланмасликка, турли нохуш вазиятларда дарҳол 104 рақами орқали хабар беришга чақирамиз!

Ж.ЖЎРАБОЕВ,

Қўштепа тумани ФВБ ПваНБ бошлиғи катта лейтенант.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram