Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-27 19:41:45    95

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари 3-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



45-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман ҳокими Хумдон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Истиқбол” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.


Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 3 подезли 30 хонадондан иборат 5 қаватли уй-жойлар қурилиши ҳамда оқава сув тармоғини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram