Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-26 20:21:57    88

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 6-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


15-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман ҳокими муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Туманда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш орқали доимий даромад олишларига кўмаклашиб келинмоқда. Жумладан, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисини йўқотган М.Холхўжаевага туман Оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ижара асосида замонавий тикув машиналари ҳамда ҳудуддан бўш турган бино ажратилди. Бугун туман раҳбари ушбу тикув цехида бўлиб, масъул раҳбарлар ҳамда тадбиркорга келгусида маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизларни бандлигини таъминлаш ҳамда тайёрланаётган кийим-бошларни сифатини ошириш юзасидан тегишли таклифларини берди.


Тадбиркор Ю.Усмонов томонидан Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган бетон ғишт ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram