Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-25 20:34:28    108

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 24-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


35-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган қулай шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар шифохонасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга аҳолини ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Фергана техно плюс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.

Туман ҳокимлигида мутасадди раҳбарлар иштирокида Ижтимоий соҳа обеъктларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини жамғариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини белгиланган тартибда шакиллантириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram