Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНДИ

×

 2021-10-18 14:28:05    101

PDF юклаш
Чоп этиш



Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Мамлакатимиз ҳаётидаги катта сиёсий жараён — Президент сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайловига Қўштепа туманидаги сайлов участкаларида ҳам қизғин ҳозирлик олиб борилмоқда. 


14 октябрдан бошлаб сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериши бошланди. Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.

Шу кунгача тумандаги мавжуд сайлов участкаларида 1500 нафардан зиёд сайловчилар муддатидан олдин овоз бердилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram