Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛДА

×

 2021-09-30 22:00:23    97

PDF юклаш
Чоп этиш





Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Э.Асронқулов Қўштепа туманидаги Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида Пахтакор, Борот ва Гармдон маҳалла фуқаролар йиғинларининг фуқаролари билан пенсия таъминоти масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказди.


Сайёр қабулда туман Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Ш.Шаропов ва соҳа мутахассислари ҳам иштирок этдилар.  



Қабул аввалида бошқарма бошлиғи Э.Асронқулов сўнгги йиллардаги пенсия таъминоти тизимида юз берган ўзгаришлар тўғрисида сўзлади.

Қабул давомида пенсия тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчиларга тўловларни амалга ошириш тартиби, ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга нафақалар тайинлаш тартиби, талаб этиладиган иш стажи ва хужжатлари, ихтиёрий суғурта бадалларини тўлаш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.




Унда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда фуқаролар пенсия ва нафақа тайинлашдаги ўзгаришлар, бу борада учраётган муаммолар ва ўзларини ўйлантираётган масалалари юзасидан бошқарма бошлиғига мурожаат қилди.

Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram