Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-30 19:59:25    113

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда муассасада жойлашган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июль кунги 158-сонли Қарори билан тасдиқланган “Оилавий  болалар уйи тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан тумандаги Ватан маҳалла фуқаролар йиғини, Гулшан кўчаси, 22-уйда яшовчи фуқаролар Зокиров Элёржон Шокирбоевич ва унинг турмуш ўртоғи Зокирова Санобархон Мўминовналар оиласи Марғилон шаҳрида жойлашган 1-Меҳрибонлик уйидан 4 нафар ўғил ва 1 нафар қиз жами 5 нафар тарбияланувчиларни олиб, “Мустақил оилам келажагим пойдевори” номли оилавий болалар уйини ташкил этди.

Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди. Тадбирни туман раҳбари очиб, ушбу оила томонидан тарбиясига олинган 5 нафар болажонларни келажакда ватанпарварлик руҳида тарбияланишларига ишонч билдириб, болажонларга сектор раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.



1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан туманда халқ таълими ҳамда мактабгача таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган устоз ва мураббийлар иштирокида тантанали тадбирлар ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Соҳа вакилларига сектор раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.



Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 11-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан муассасада фаолият кўрсатиб келаётган ҳамда фахрий устозлар иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб устозларни касб байрамлари билан табриклади. Уларга сектор раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.



Туман раҳбари Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Унифорум плюс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб  олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.




Туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларини рағбатлантириш ҳамда маданий дам олишларини таъминлаш мақсадида 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан тадбир ўтказилди. тадбирда туман раҳбари иштирок этиб, соҳа вакилларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram