Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-29 20:41:48    120

PDF юклаш
Чоп этиш




Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, бюджет тушумларини ҳамда инвестиция дастурларининг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан 9 ойга белгиланган режаларни бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман аҳолисини арзон ва барча қулайликларга эга бўлган уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўш турган бино-иншоотларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам ўрганилди. Пудратчи ташкилот раҳбариларига таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда сифатли якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда муассасада жойлашган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Сайлов участкасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” Дастури асосида янги қурилаётган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram