Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-22 19:52:36    107

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, масъул раҳбарларга ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туманда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга томорқадан самарали фойдаланишни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



7-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тадбиркор Ғ.Тўйчиев томонидан “Катта бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи ташкил этилган бўлиб, туман раҳбари ушбу цехда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари сифати билан танишди. Тадбиркорга ишлаб чиқарилаётган махулотлар сифатини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram