Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАНИНГ ҚИЁФАСИ ТУБДАН ЎЗГАРИБ БОРМОҚДА (ФОТО)

×

 2021-09-22 16:52:17    90

PDF юклаш
Чоп этиш





Бугун Қўштепа туманининг қиёфаси тубдан ўзгариб бормоқда. Амалга оширилаётган қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари натижасида халқнинг кўп йиллик орзу-умидлари руёбга чиқмоқда. Кенг ва равон кўчалар, маданий-маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари, янгидан бунёд этилган уйлар ва корхоналар туман кўркига кўрк қўшаётир.




Айни кунларда йўлингиз тушиб туман марказига келиб қолсангиз, улкан қурилиш майдонига дуч келасиз. Бундай манзара бугун нафақат туман марказида, балки “Дўрмон”, “Истиқбол” маҳаллаларида ҳам кўзга ташланади. Туманда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида белгиланган эзгу ишлар кўламининг кенг қулоч ёяётганлиги  халқнинг турмуш маданиятини ошириб, фаровонлигини юксалишига хизмат қилмоқда.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4864-сонли қарорига асосан, жорий йилда туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида, ҳозирда “Майрам” КТИЧ корхонаси томонидан жадал суратда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.




“Майрам” КТИЧ корхонаси томонидан туман марказининг 1 км қисмидаги йўл қопламасини янгилаш, автотураргоҳ қуриш, йўл четида пиёдалар ва вилосипед учун алоҳида йўлакчалар ташкил этиш, йўл четининг икки томонига йўл латоги ўрнатиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.  


Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram