Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-09-22 10:57:30    105

PDF юклаш
Чоп этиш






Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят судлари раислари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимиздаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда туман-шаҳарларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ниқоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлаштириш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Вилоят маъмурий судининг судьяси Н.Хаджиматов ҳамда гуруҳ аъзолари вилоят судининг судьяси Ф.Хатамкулов, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов ва жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан туманимизда доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.



Жумладан, 2-сектор ҳудудидаги “Ўрта Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр қабулда 10 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилган бўлса, 3-сектор ҳудудидаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги

Ахборот кутубхона марказида ўтказилган қабулда 5 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Шунингдек, бундан кейин ҳам судлар томонидан сайёр қабулларни ўтказиш давом эттирилади. Навбатдаги сайёр қабул жорий йил 2 октябрь куни Қўштепа туманининг 4-сектор ҳудудидаги “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтади.

А.ЭРГАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси.

 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram