Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДАН ХАБАРЛАР

×

 2021-09-22 10:02:54    110

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа туманида хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, маҳалла тарғибот гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида барча маҳаллаларда, хонадонларда ташкилот ва муассасаларда оила ва никоҳ масалалари, оилавий ажримларни олдини олиш, муаммоли кам таъминланган оилалар холатини ўрганиш ва уларга моддий, маънавий, тиббий, ҳуқуқий жихатдан кўмак бериш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Жумладан, “Сармазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  4-сон мактабгача таълим ташкилотида “Меҳиржон – 2” лойиҳасида яқинлари бағрига қайтган С.Азимовни тарбия масканидаги ҳаёти, қизиқишлари, кайфияти ўрганилди. Тадбир давомида муассаса масъуллари боланинг умумий ривожланиши ва қизиқишларига ижобий баҳо берилар.

Шунингдек, кўп миллатли ҳудуд бўлган “Хумдон” ҳамда туман  марказидан олисда жойлашган “Истиқбол” маҳаллаларида тиббий ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган оила вакиллари “Соғлом авлод” жамғармаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, имтиёзли дори- дармонлар билан таъминландилар.



Маҳалла тарғибот гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида қатор маҳаллаларда профилактик тадбирлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.




“Муборак” жоме масжидида бўлиб ўтган отинойиларнинг навбатдаги ҳисобот йиғилишида ҳам долзарб масалалар муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram