Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-21 20:15:28    137

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 45 нафар фуқаролар болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, “Дўрмон”, “Лангар”, “Шодлик” ва “Солижонобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.




34-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.




Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Солижонобод” шифокор хизмат уйида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



31-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



“FERGANA GLOBAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга туманда сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимини кенгайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.




Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram