Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ДЕМОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРНИ АНИҚЛАШ

×

 2021-09-21 13:51:48    101

PDF юклаш
Чоп этиш





Аҳолининг “жинси”, “ёши” ва “никоҳ ҳолати” демографик хусусиятлари турли хил ижтимоий-иқтисодий ва демографик масалаларни тушунишга ёрдам бериш учун рўйхатга олиш бошқа маълумотларини таснифлаш ва уларни тақдим етишда муҳим ҳисобланади. Жинс ва ёшга келсак, бу маълумот рўйхатга олиш доирасида сўров билан қамраб олинадиган ҳар бир шахс бўйича маълумот йиғилиши шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда, бундай маълумотлар тугалланмаган ҳолларда, “аниқланмаган” жавоб вариантини олдини олиш мақсадида шартли ёки қўшимча белгилардан фойдаланиш тавсия етилади.

 Рўйхатга олиш миллий даражада туғилишни баҳолашни самарали тарзда ҳисоблаш учун маълумотларни тўплаш имконини беради. Рўйхатга олиш доирасида туғилишни ўрганиш аҳолининг табиий ҳаракати статистикасининг ишончли тизимига эга бўлмаган мамлакатларда, унинг маълумотларини ҳисоблаш учун тақдим этиш имконияти туфайли бошқа ҳолларда мумкин бўлмаган аҳолининг табиий ҳаракати кўрсаткичларини ололмаслиги учун жуда муҳим ҳисобланиб, ҳатто туғилишни тўлиқ рўйхатга олиш тизимига эга мамлакатлар ҳам, баъзи бир саволларни (“тирик туғилган болалар” сони, “яшаётган болалар”, “никоҳга кириш ёши”) қўшиш фойдали ҳисобланади. Негаки, регистр маълумотларида мавжуд бўлмаган маълумотларни, жумладан, ижтимой-иқтисодий хусусиятларини акс эттирган жадвалларни олиш имконини беради.

Ш. Халимова,

Фарғона вилояти статистика бошқармаси мутахассиси.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram