Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

×

 2021-09-11 23:31:12    104

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги мусиқа ва санъат мактабининг маънавият залида тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари учун давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимининг хотин-кизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман халқ таълими бўлими бошлиғи З.Тожибоевлар иштирок этишди.

Давра суҳбатида умумтаълим мактабларидаги педагог ходимларнинг кийиниш ва муомала маданияти, Халк таълими вазирлиги томонидан белгилаб берилган ички тартиб-қоидалар ва унда кўрсатилган қизларнинг ўқув даргоҳида рўмол ўраш тартиблари, бугунги кунда ўқув муассасаларидаги умумий холатлар муҳокама қилинди.

Ички тартиб қоидаларга риоя қилмаган қизлар билан белгиланган тартиб асосида “Устоз-шогирд” анъаналари, “Тегдош-тенгдошга” принциплари асосида ишлаб мухитни соғломлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Бу борада маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари олдида турган долзарб вазифалар ҳамда маҳалла билан ҳамкорликда бажариладиган ишлар белгилаб олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram