Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОВОЗ БЕРИШ ЯКУНЛАРИГА КЎРА, ЭНГ КЎП ОВОЗ ТЎПЛАГАН 2 ТА ТАКЛИФ ТАШАББУСКОРЛАРИ ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ

×

 2021-09-10 14:50:54    97

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жорий йилда синов тариқасида 1-июлдан 2-сентябрга қадар уч босқичдан иборат жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш жараёни ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали (openbudget.uz) орқали туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 205 та таклифларга овоз берилди. Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 512.0 млн сўм ажратилди.

Овоз бериш якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаган 2 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди. Жумладан:

1-ўрин:

Қўштепа тумани Халқобод МФЙдаги “Ғуфрон” жоме масжиди қурилиши учун қўшимча қурилиш материаллари сотиб олиш харажатларига маблағ ажратиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 250.0 млн сўм) -1573 та овоз тўплади;

2-ўрин:

Қўштепа тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 42х18 ўлчамли спорт зали пол қисми резина пол бўлганлиги учун уни пол тахтага алмаштириш, 20х40 ўлчамли 2 та сунъий футбол майдонини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 200.0 млн сўм) -773 та овоз тўплади.

Туман ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ушбу ғолиб таклифларга маблағ ажратиш бўйича манзиллий руйхат шакллантирилиб, халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш киритилди.

Қўштепа тумани молия бўлими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram