Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШУКРОНАЛИК ҲИССИ

×

 2021-09-02 16:51:09    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Мана, бир неча кундирки, юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Юртимизнинг ҳар гўшасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ватанни севиш, унга нисбатан яхши муносабатда бўлиш, унинг ҳар бир қаричини асраб-авайлаш, миллат ғамини ейиш, ватанпарварлик туйғуси билан яшаш, ҳар бир неъматга шукрона қилиш инсонийлик бурчимиздир. 

Дарҳақиқат, берилган неъматларга шукр қилсак, унинг қадрига етсак, юрт равнақи, ватан тараққиёти, миллат ҳамжиҳатлиги, халқ фаровонлиги йўлида астойдил хизмат қилсак, иншааллоҳ, муродимизга етамиз. Ана шунда Яратганнинг розилиги, халқнинг раҳматига сазовор бўламиз.

“Борот” маҳалласининг “Қизлармозор” қишлоғида яшовчи кайвони онахонларимизнинг бир одатлари бор. Юртимизда нишонланадиган улуғ айёмларда бир зумда жамул жам бўлишади. Аллоҳ таоло берган барча неъматларга шукур қилишиб, яхши тилакларда ва гўзал дуоларда бўлишади.


Онахонларимиз мустақиллик байрамимизни нишонлаш учун бу гал маҳалланинг пиру бадавлат онахони Озодахон Қосимованинг хонадонида бўлишди.

Тадбирда табаррук онахонлар ва дилбар опа сингилларимиз билан бирга Қўштепа туманининг бош отинойиси М.Ўрмонова, “Борот” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари Х.Халиловалар ҳам иштирок этишди.

Бир пиёла чой устида бўлиб ўтган маънавий-маърифий суҳбат чоғида Истиқлол неъмати, ватанни севиш, оила маданияти, шунингдек, аёлларимизнинг кийиниши ва муомала маданияти, қайнона келин одоби ҳақида сўз юритилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги