Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА АЛКОГОЛЛИ МАСТЛИК ҲОЛАТИДА БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ПУНКТИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

×

 2021-08-31 14:19:33    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида жорий йилнинг ўзида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида қайтадан мукаммал таъмирланган ва янги қуриб битказилган жуда кўплаб иншоаатлар фойдаланишга топширилмоқда.


Туманимизда Алкоголли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ўз фаолиятини бошлади ва очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, мутасадди идора раҳбарлари, шунингдек, тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.


Алкоголли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктини қуриб битказиш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 499 миллион сўм ажратилди. Қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етказилиб, бугун барча қулайликларга эга бўлган замонавий ва шинам тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ўз фаолиятини бошлади.


Тадбир давомида иштирокчилар бу ерда яратилган барча шарт-шароитлар ва қулайликлар билан танишдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram