Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-08-23 21:04:41    137

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йил 23 август куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида Kun.uz мухбири Сарвар Зияевнинг “Вояга етмаган ёлғиз ўғил бемор онаси учун болалигидан кечгани ҳақида ҳикоя” сарлавҳаси остида танқидий мақоласи чоп этилган эди.

Қўштепа тумани, Шаҳартепа қишлоғида ягона суянчиғи — ўғли 14 ёшли Камолиддин билан истиқомат қилиб келаётган Баҳридил Зокированинг ҳаётдаги аянчли қисмати акс эттирилган ушбу мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Баҳридил Зокирова боқувчисини йўқотган, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор, 2-гуруҳ ногирони. Ўғли Камолиддин Райимов 21-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси.

Баҳридил Зокирова маҳалланинг “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га рўйхатга киритилиб, унга мунтазам ёрдам кўрсатиб келинмоқда. 


Баҳридил Зокированинг хонадони яшаш учун яроқсиз холга келиб қолганлиги сабабли 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев бошчилигида маҳалла фаолларининг ташаббуси билан 1 хона уй қуриб берилган ва уй жиҳозлари билан таъминланиб, она-боланинг яшаши учун шароит яратилган.

Хозирги кунга қадар туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ҳамда хомийлар томонидан мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинмоқда.


Ёрдамга ва кўмакка муҳтож ушбу оила доимо туман ҳокимлигининг эътиборида бўлганлиги туфайли Баҳридил Зокировага ногиронлик аравачаси, оиласида парранда боқиш учун пул маблағи, кир ювиш машинаси, пишириқ печи, фарзанди учун велосипед, ётоқхона учун юмшоқ кўрпа-тўшаклар берилган.

Шу ўринда ўз эътирозимизни билдириб ўтишни жоиз деб билдик. Мақола муаллифи Сарвар Зияев ушбу видео лавҳа ва мақолада негадир ушбу оиланинг аҳволига жамоатчилик фикрини уйғотиш, шунингдек, тумандаги масъул идоралар гўёки аянчли аҳволда яшаётган Баҳридил Зокированинг ҳолидан хабар олмаётгандек қилиб кўрсатишга уринган. Агар муаллифда бундай фикр уйғонмаганида эди, акс ҳолда эски маълумотлардан бугун фойдаланмаган бўлар эди... Мана энди ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади? Қани “Kun.uz Расмий канали”нинг тезкорлиги? Наҳотки, бу сайтда эски маълумотлар ҳам бугунгидек қилиб берилса? 

Негаки, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев ҳамда туманимиздаги саховатли инсонлар, қолаверса, маҳалла фаоллари томонидан Баҳридил Зокированинг яроқсиз холга келган уйининг қолган қисми бузлиб, ўрнида янгитдан иморат қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу фуқарога қулай шароит яратиш учун жами 2 хоналик уй, ошхона, ювиниш хонаси ҳамда ҳожатхона, дарвозахона қурилмоқда. Шу кунларда бинонинг бетон фундаменти қуйиб битказилди. Девор қисмини кўтариш учун ғишт олиб келиниб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, яшаш ховлисининг атроф девор қисмини янгилаб ўраш ишлари ҳам ташкилланган. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram