Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-12 20:57:59    111

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари муассасада “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига, шунингдек, янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


И.Новиков Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида участка сайлов комиссия операторлари учун ташкил этилган ўқув семинар жараёни билан танишди. Мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарлар самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши ҳамда кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш ва 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram