Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВРА СУҲБАТИДА: ТАНҚИДИЙ ВА ТАҲЛИЛИЙ МУҲОКАМА

×

 2021-08-12 19:22:31    125

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги “Маданият марказида” хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, жамиятда хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва бу борада ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди.


Тадбирда вилоят ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Тожиева, Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова, “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримова ҳамда тумандаги ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Тожиева, Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова, “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримова ҳамда тумандаги ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида туманда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларнинг мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, оилавий ажримларни олдини олиш, аёлларни кийиниш ва муомала маданиятини тартибга солиш масалалари юзасидан маҳаллаларда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликлар жорий йилнинг 7 ойлик кўрсаткичлари асосида маҳаллалар кесимида танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар белгилаб олинди.

        Шунингдек, ушбу масалаларда хато ва камчиликларга йўл қўйган “Янгидўкон”, “Қумтепа”, “Лойсон”, “Файз” ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинлари раис ўринбосарларининг ахборотлари ҳам тингланди.


Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш борасидаги фаол иштироки учун туман Хотин-қизлар Жамоатчилик кенгаши аъзоларидан бир гуруҳи вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгашининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram