Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

  “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2021-08-12 17:27:35    115

PDF юклаш
Чоп этиш



 Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” бўлиб ўтган тадбирда “Ёшлар дафтари”га киритилган 51 нафар хотин-қизларга “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳиссобидан “Мини печ” топширилди.

Юртимизда ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш, уларни доимий даромад манбаларига эга бўлишларига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, туманимизда секторлар томонидан маҳаллаларда, хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳохиш ва истаклари ўрганилди. Ўрганиш натижалари ва сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиб бериш мақсадида 51 та маҳалла фуқоролар йиғинларидаги ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож 51 нафар хотин-қизларга “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Мини печ” топширилди.


Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари С.Алимовалар иштирок этишди.

Тадбир давомида “Ёшлар жамғармаси”дан ажратилган маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 51 нафар хотин-қизларга уларнинг ўз истак ва ҳохишларига кўра “Мини печ”лар беминнат топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram